Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсатнинг ахборот таъминоти бўйича фикр алмашдилар

Дата: 11:51, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсатнинг ахборот таъминоти ва ОАВ билан ишлаш бўйича фикр алмашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Музокаралар Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг Тошкентдаги навбатдаги раунди доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: