Ўзбекистон ва Россия ташқисиёсий муассасалари раҳбарлари телефонда мулоқот қилдилар

Дата: 11:51, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавровлар телефонда мулоқот қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Россия Федерацияси ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар олий ва юқори даражадаги бўлажак ўзбек-россия алоқалари, шунингдек, халқаро аренадаги ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Муҳокама қилинган масалалар тафсилотлари очиқланмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: