Ўзбекистон ва Россия техник олий ўқув муассасалари ҳамкорлик шартномаси имзоладилар

Дата: 10:24, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Фуқаролик авиацияси Москва давлат техника университети (ФА МДТУ) ва Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) таълим ва илмий-амалий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат доирасида томонлар талабалар ва ўқитувчилар билан алмашиниш, шунингдек, малака ошириш соҳаларида ҳамкорлик қиладилар. Бундан ташқари, икки университет бакалаврликка ўқиётган талабалар битирув малака ишлари, магистрлар дастурида ўқиётган талабаларнинг диплом ишлари, илмий даража учун ёзилаётган диссертацияларни биргаликда бошқарадилар”, – дейилади ОЎМ хабарида.

Шунингдек, томонлар халқаро тадбирларни ташкил қилиш, илмий ходим ва ўқитувчиларни таълим ва илмий ишларга жалб қилиш, таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш, илмий ва услубий адабиётларни алмашиниш соҳаларида ҳам ҳакорлик қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: