Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари музокаралар ўтказади
Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 23-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматига таянган ҳолда.
ҚЎшимча қиламизки, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20% кўпайиб, $4,5 млрдга етди.
Россия томони маълумотларига кўра, Ўзбекистонда рус капитали иштирокида 900 зиёд корхоналар фаолият юритмоқда, Россия ҳудудида эса 600 атрофида ўзбек хўжалик субъектлари мавжуд.
Сурат манбаи: http://enews.fergananews.com/news.php?id=2436


