Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Дата: 14:38, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Яқинда Москвада Ўзбекистон-Россия ТИВ ўртасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўзаро муносабатларга бағишланган маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради CA-NEWS.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, маслаҳатлашувлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги 2014 йилга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига мувофиқ ўтказилди.
Томонлар ШҲТ доирасидаги кенгкўламли ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, Ташкилотнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий тадбирларига тайёргарлик ва уларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: