Ўзбекистон ва Россия Тошкент-Қозон янги автобус йўналишини йўлга қўйдилар

Дата: 16:45, 27-11-2018.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия Тошкент-Қозон янги автобус йўналишини йўлга қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг берган маълумотига кўра, Қозондан Тошкентга биринчи автобус 23 ноябрда етиб келди. Маршрутнинг узунлиги 2651 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этади. Ушбу йўналиш Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иккинчи йўналиш бўлди.

Расмий ташувчилар бўлган “Ўзавтотранс сервис” МЧЖ ва “Мир Транспорта” МЧЖлари ҳар сешанба ва жума кунлари йўлга чиқишлари режалаштирилган. Чипта баҳоси 500 минг сўм (5,5 минг рубль). Йўловчиларга Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий Yutong автобуслари хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябри ўртасида Тошкент-Нижний Новгород йўналишида автобус рейслари йўлга қўйилган эди. Ушбу маршрутнинг узунлиги 3 минг км, йўлга 61 соат вақт кетади. Чипта баҳоси – 500 минг сўм. Йўловчилар барча қулайликларга эга Vanholl автобусларида ҳаракатланадилар.

Сурат манбаи: https://vesti.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: