Ўзбекистон ва Россия товар айланмасини кўпайтирдилар

Дата: 15:27, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айланмасини жисмоний ифодада 0,9% кўпайтириб, 3,29 млн тоннагача етказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ноқулай ташқи иқтисодий муҳит икки томонлама товар айланмасида салбий акс этди. Шу билан бирга, Россия томони маълумотига кўра, 9 ойда ўзаро товар айланмаси қиймати 7,8% пасайиб, $1,98 млрдга тушгани ҳолда, унинг жисмоний ҳажмлари ошмоқда. Хусусан, 2016 йил январ-сентябрда у 0,9% кўпайиб, 3,29 млн тоннагача етди”, - деди РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Айни пайтда, деди дипломат, Россиянинг Ўзбекистонга экспорти 2,3% камайиб, Ўзбекистоннинг импорти жисмоний ифодада 59% ва қиймат жиҳатидан 20% кўпайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: