Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари телефон мулоқоти ўтказдилар

Дата: 16:30, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведевлар телефон мулоқоти ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат давомида Россия ҳукумати раҳбари ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов икки давлат ҳукуматларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 2017 йил 4-5 апрелдаги ташрифи доирасида эришилган келишувларни бажариши бўйича қўшма ишларни муҳокама этишди”, - дейилади россия ҳукумати раҳбари матбуот хизмати хабарида. 

Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси этиб тайинланиши муносабати билан ҳамкасбини россия томонидан ушбу вазифага РФ ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов эгаллаши ҳақида хабардор қилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: