Ўзбекистон ва Россия йил охиригача АЭСни қуриш бўйича шартнома имзолашни режалаштирмоқда
Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия 2019 йил охиригача атом электростанциясини (АЭС) қуриш учун шартнома имзолашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги маҳаллий ОАВ хабарларига таяниб.
"Бизнинг ушбу йўналишда тасдиқланган режамиз бор. Режага кўра, шартнома йил охиригача имзоланади", - деди "Ўзатом" агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамахмудов.
Таъкидланганидек, ўтган ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ТИВ Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида томонлар АЭС қуриш майдончаси бўйича келишган. Бироқ АЭСг қуриладиган жой ҳалигача айтилмаяпти.
Ж.Мирзамахмудовнинг сўзларига кўра, АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йилда ишга тушади, иккинчиси эса 2030 йилда ишга тушади.
"Бизнинг прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган талаби икки баробарга ошади ва 170 млрд. КВт/соатни ташкил қилади.АЭСлар ушбу эҳтиёжларнинг 15-16 фоизини таъминлайди”, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон АЭС қуришни 2022-йилда бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ва Россиянинг давлат кредити ҳисобига молиялаштирилади. “Росатом” лойиҳасининг асосий пудратчиси билан ЕРC шартномаси (engineering, procurement and construction) имзоланади. 2019 йил охирига қадар уни имзолаш режалаштирилган.
АЭСнинг ишлаб чиқариш қуввати 1,2 минг МВт қувватига эга бўлган иккита ВВЭР-1200 "3+" энергоблоклардан иборат бўлиб, улар Атом энергияси бўйича халқаро агентлигининг барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.
Сурат манбаи: pikabu.ru