Ўзбекистон ва Россия ўзаро қарз масаласини ҳал қилдилар

Дата: 20:29, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ўзаро қарз масаласини ҳал қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 18 апрелида Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2014 йил 10 декабрдаги ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятлар тўғрисидаги келишувнинг кучга кириши ва россия ва ўзбек томонларидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилиши муносабати билан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки мамлакатларнинг ўзаро молиявий даъволарнинг тўлиқ ва тамоман ҳал қилинганлиги ҳақида ноталар билан алмашдилар”, - дейилади хабарда.

Хужжатда айтилишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг фаоллашиши учун қўшимча имкониятлар очилмоқда. Бу эса, томонларнинг стратегик ҳамкорлик нуқтаи назаридан ривожланаётган манфаатларига жавоб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: