Ўзбекистон ва Руминия икки карра солиққа тортишга йўл қўймаслик тўғрисида келишув имзоладилар

Дата: 09:17, 06-07-2016.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Руминия Даромад ва сармоя борасида икки карра солиқ солишдан қочиш ҳақидаги конвенцияга (1996 йил 6 июнда имзоланган) тузатмалар киритиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) маълумотларига кўра, хужжатни ДСҚ раиси Ботир Парпиев ва Руминия жамоатчилик молияси вазирлиги давлат котиби Габриэл Бирис Ўзбекистон делегациясининг Руминияга ташрифи доирасида имзолашди.

Таъкидланишича, 1996 йил 6 июнда имзоланган конвенцияга солиқ шаффофлиги бўйича халқаро стандартларга жавоб берувчи янги қоидалар киритилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: