Ўзбекистон ва Сальвадор дипломатик муносабатлар ўрнатдилар

Дата: 15:22, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2014 йил 3 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Эль-Сальвадор Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтидаги хабарга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, бунга доир биргаликдаги коммюнике Нью-Йорке шаҳрида Ўзбекистон ва Сальвадорнинг БМТдаги доимий ва ваколатли вакиллари Музаффарбек Мадраҳимов ва Рубен Игнасио Замора Ривас томонидан имзоланган.

Сальвадор Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 133-давлат бўлди, дейилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: