Ўзбекистон ва Швейцария касбий малакаларни ривожлантириш лойиҳасининг янги босқичини амалга оширишни бошламоқда

Дата: 12:19, 16-07-2015.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари “Касбий малакаларни ривожлантириш лойиҳаси”нинг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича келишувни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳанинг янги босқичи таълим дастурлари ва меҳнат бозоридаги талаб ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, манфаатдор вазирлик ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан таълим тизими ва касбий тайёргарликни янада яхшилаш ва ривожлантиришга қаратилган”, – деб таъкидлашди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.

Лойиҳанинг янги босқичида Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидаги тўрт коллеж қатнашади. Улар учун сув таъминоти соҳасидаги икки янги касб бўйича махсус таълим дастурлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ишсизлар учун тегишли тренинглар давом эттирилади. Бу барча имкониятлардан аёллар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади. Чунки лойиҳанинг ушбу босқичида уларга алоҳида кўмак берилади.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳанинг 2004-2015 йиллларда амалга оширилган уч босқичи коллежлар даражасида автоматлаштириш ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ касблар даражасида амал қилган эди. Лойиҳа фаолияти талабалар учун кўплаб иш жойлари барпо этиш мақсадида коллежлар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган эди. Бундан ташқари, коллежлар раҳбар ва ўқитувчилар таркибининг салоҳияти ҳам кучайтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: