Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги иккитомонлама солиққа тортмасликка доир келишув кучга кирди

Дата: 12:23, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги иккитомонлама солиққа тортмасликка доир келишув кучга кирди, деб хабар қилади Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“2015 йилнинг 14 октябр куни 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида (Швейцария) имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Маълум қилинишича, “ҳужжатда юқорида қайд этилган Битимга ҳамда унинг Баённомасига солиқ тўлашдан бош тортишни олдини олиш учун солиқ соҳасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга йўналтирилган янги қоидалар киритиш кўзда тутилади”.

Шунингдек, мазкур халқаро шартнома солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади ҳамда икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишни таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: