Ўзбекистон ва Швейцария таълим лойиҳаси бўйича келишув имзоладилар

Дата: 15:07, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Швейцария “Ўзбекистонда касб малакаларини ривжлантириш, IV фаза” лойиҳаси бўйича ҳукуматлараро келишувни имзоладилар. Имзолаш маросими савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-швейцар ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) навбатдаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан хабар беришларича, Берн шаҳрида бўлиб ўтган ҲАК йиғилиши доирасида яқин орада Ўзбекистонга швейцар компаниялари делегацияси ташрифини ташкил этиш ҳақида ҳам келишиб олинди. Ташриф доирасида фармацевтика, текстиль, озиқ-овқат, кимё, машинасозлик, электротехника тармоқларида аниқ инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинади.

Олдин хабар қилингани каби, ўзбек-швейцар ҲАК йиғилиши 30 июн куни ўзбек делегациясининг Швейцарияга ташрифи давомида бўлиб ўтди. 1 июлда Цюрих шаҳрида ўзбек-швейцар бизнес-форуми ўтказилди. Унда 60 ошиқ етакчи швейцар саноат компаниялари ва банклари вакиллари қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: