Ўзбекистон ва Швейцария термалари Дэвис Кубоги плей-офф беллашувида учрашадилар

Дата: 09:50, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Швейцария термалари Дэвис Кубоги плей-офф беллашувида учрашадилар, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, плей-офф босқичи учрашувларига қуръа ташлаш маросими 19 июлда бўлиб ўтди. Дэвис Кубоги Жаҳон гуруҳи жуфтлари қуйидагича кўриниш олди: Россия – Қозоғистон, Бельгия – Бразилия, Ўзбекистон – Швейцария, Канада – Чили, Австралия – Словакия, Ҳиндистон – Испания, Германия – Польша, Япония – Украина.

Барча учрашувлар 16-18 сентябр орасида бўлиб ўтади.

Олдинроқ “Дэвис кубоги”нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқичининг учрашувида Ўзбекистон термаси Хитой термаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қилгани хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: