Ўзбекистон ва Швейцария ТИВ раҳбарлари иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилдилар

Дата: 12:03, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Швейцария ТИВ раҳбарлари иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилнинг 4 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Николя Брюле билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар иккитомонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари ва Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) доирасидаги ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама қилдилар. Маълумки, жорий йилда ушбу ташкилотга Швейцария раислик қилмоқда”, – деб таъкидлашди ташқи сиёсий муассаса матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: