Ўзбекистон ва “Сименс” ўзаро ҳамкорликка доир меморандум имзолашди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва “Сименс” немис компанияси” ўзаро ҳамкорликка доир меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Меморандум компания ва республика ўртасида ўзаро манфатли бўлган соҳаларда алоқа ва ҳамкорликни қамраб олган илк шу каби хужжат бўлди. Томонлар энеретика, саноат, транспорт инфратузилмасининг модернизацияси, бинолар хавфсизлиги ва автоматлаштирилиши, ишлаб чиқаришда рақамли тизимни жорий этиш каби йўналишлар бўйича стратегик шерикликни ўрнатиш ниятини билдирдилар.
Ҳужжатга мувофиқ, инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва экспортга асосий урғу берилган ҳолда Ўзбекистон энергетикасининг ривожланиш сценарийларини тайёрлаш режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, ёш муҳандислар ва ихтисослаштирилган ўқув муассасалари битирувчиларига “Сименс” компанияси энергетик қурилмаларида ишлашга оид комплекс дастур бўйича таълим бериш дастури ишлаб чиқилади. Саноатни рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистон корхоналарида “рақамли ишлаб чиқариш” концепциясига жавоб берувчи замонавий технологияларни жорий этиш имкониятлари ўрганиб чиқилади.
Инновацион қарорларнинг қўлланилиши темир йўл транспорти соҳасини ҳам қамраб олади. Томонлар тақсимлаш станцияларини ташкил этиш, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини автоматлаштириш ва электрлаштириш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни ҳам режалаштирмоқдалар.