Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги савдо ҳажми 2013 йилда $47,6 млни ташкил этди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2013 йил якунлари бўйича $47,6 млни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Яқинда Тошкентда ўзбекк-сингапур бизнес-форуми ва икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди.
Унинг доирасида Сингапурлик бизнесменлар Ўзбекистндаги бизнес-муҳит, шунингдек, “Навоий” ва “Ангрен” ЭИҲ билан танишдилар ҳамда савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар.
Эслатиб ўтамиз, бугунда Ўзбекистонда 33 ўзбек-сингапур қўшма корхоналари фаолият юритмоқда. Улардан 7 таси 100% хориж капитали билан тузилган. Мамлакатда 8 сингапур компаниясининг ваколатхонаси рўйхатга олинган.