Ўзбекистон ва Словакия ташрифлар билан алмашишни режалаштирмоқда

Дата: 15:45, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Яқин орада ўзбек-словак ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадларида Тошкентдан Братиславага Словакия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарларининг ташрифларини амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Словакиянинг Ўзбекистондаги элчиси Павол Иван Тошкентда Словак Республикаси Конституцияси куни муносабати билан уюштирилган қабулда маълум қилди.

Ташрифлар режалари ҳақида гапира туриб, Словакия элчиси “бўлажак музокаралар натижалари бизнинг сиёсий мулоқотимиз интенсивлашувига ва савдо, иқтисод ва инвестициялар соҳаларида мавжуд салоҳиятни янада тўлиқроқ фойдаланишга кўмаклашишига” тўлиқ ишонч билдирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҳукумати, тегишли вазирлик ва муассасалар, бизнес-тармоқ ва фуқаролик жамияти, нодавлат ташкилотлари вакилларига Словакия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорлик учун қулай шароитлари яратганликлари учун миннатдорчилик билдираман”, - деди П.Иван.

Бундан ташқари, элчи 2014 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмасининг кўпайиб бораётгани, спорт ва туризм соҳаларида иккитомонлама алоқаларнинг кенгаяётгани, шунингдек, таълим муассасалари орасида муваффақиятли ҳамкорликни ҳам таъкидлаб ўтди.

“Сўнгги натажаларга кўра, “Эразмус+” лойиҳа таклифлари конкурси тўрт словак университетлари учун муваффақиятли бўлди ва улар ўзбек ОТМ билан уч йиллик шартномалар доирасида ҳамкорлик қиладилар. Талантли ўзбек талабалари ўтган йилдан бери Словак Республикаси Миллий стипендиялар дастури доирасида онлайн-аризалар бериб, стипендиялар олишлари мумкин”, - деб таъкидлади у.

Словакия куни ҳақида гапира туриб, дипломатик вакиллик раҳбари 23 йил олдин – 1992 йил 1 сентябрда Словак Миллий Кенгаши Конституцияни қабул қилгани, ушбу қомус 1993 йил 1 январда собиқ Чехословакия тинч бўлинганидан кейин ташкил этилган мустақил Словак Республикасининг асосий қонуни бўлганини эслатиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: