Ўзбекистон ва Таиланд сайёҳлик соҳасидаги келишув имзолашни режалаштиришмоқда

Дата: 16:26, 19-09-2016.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сайёҳлик соҳасидаги келишув имзолашни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК маълумотига кўра, 5-7 октябрда Таиланд қироллигининг туризм ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул Ўзбекистонга ташриф буюради.

Унинг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд қироллиги ҳукуматлари ўртасида сайёҳлик бўйича шартнома имзолаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, вазир Тошкент халқаро туристик ярмаркасида ҳам қатнашади. Ушбу тадбир 5-7 октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Таиланд қироллиги юқоридаги кўргазманинг ҳамкор мамлакатидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: