Ўзбекистон вақтинча Россия ва Беларусь стандарталаридан фойдаланди

Дата: 14:58, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда энергетик самарадорлик ва энергияни тежаш соҳасида Россия Федерацияси (ГОСТР) ва Беларусь Республикасининг (СТБ) қатор миллий стандартлари амал қилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу мақсадда улар Агентликнинг ДС-46 сонли 27 апрелдаги қарори билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган.

Улар шу кундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида 2017 йил 1 январигача – республиканинг тегишли стандартлари тасдиқлангунга қадар амалда бўлади. Буни сертификация ва синов лабораториялари бўйича аккредитациядан ўтган органлар ҳисобга олишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: