Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказдилар

Дата: 15:19, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида ўзбекистон-тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Муассаса маълумотларига кўра, унда иштирок этиш учун Тожикистон Републикаси ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

“Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: