Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 21:11, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради душанба куни ТИВ матбуот хизмати.

“Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: