Ўзбекистон ва Тожикистон МСК вакиллари учрашув ўтказдилар

Дата: 16:19, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Кеча, 30 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза Улуғбек Абдусаломов Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдум бўйича марказий комиссияси раиси Худоёрзода Бахтиёр Тавар билан учрашди, деб хабар қилинади МСК сайтида.

Маълум қилинишича, Худоёрзода Бахтиёр Тавар мамлакатга МДҲ таркибида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган.

 Марказий сайлов комиссияси раиси меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан таништирди. 

“Суҳбат чоғида сайлов кампанияси қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Президентликка номзодларга ўз сайловолди дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш бўйича тенг шароитлар яратиб берилган. Сайлов кампанияси сиёсий рақобат, юқори ташкилий даражада ўтмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.  

Шунингдек, мулоқот давомида икки мамлакат сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: