Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси “кейинги йиллардаги рекорд даражада”

Дата: 18:22, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси “кейинги йиллардаги рекорд даражада”. Бу ҳақида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Назира Дадахонова маълум қилди, деб хабар қилади ТР ССП матбуот хизмати.

“Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари орасидаги келишувлар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 2015 йилдагига нисбатан 5,7 бараварга ўсди ва кейинги йиллардаги рекорд даража бўлган $69,2 млнни ташкил қилди”, - деди Н.Дадахонова Душанбедаги бизнес-форумда.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилда тожик-ўзбек товар айланмаси деярли 6 бараварга кўпайди.

“2016 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси деярли 6 бараварга кўпайиб, $70 млн атрофидани ташкил қилди. Бунинг $36 млни тожик товарларининг Ўзбекистонга экспортига, деярли $34 млни Тожикистонга ўзбек импортига тўғри келади”, - деб таъкидлади ССП раиси ўринбосари.

Эслатиб ўтамизки, 19 апрелда Душанбеда “Тожикистон-Ўзбекистон” бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: