Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар

Дата: 12:35, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, 2019-йилнинг 29-январ куни Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчиси Эргаш Шоисматов Душанбе шаҳри Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш марказининг директори Хуршед Саидов билан учрашди.

“Учрашувда Тожикистон тадбиркорлари иштирокида Сурхондарё вилоятида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Х. Саидов клиникалар, меҳмонхоналар қуриш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа инвестицион лойиҳаларда бевосита иштирок этиш борасидаги режалари ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, яқин кунлар ичида Тожикистоннинг нуфузли делегацияси Сурхондарё вилояти ҳокимлигида (маъмурияти – ЎзТАГ) мақсадли музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришига келишиб олинди.

Сурат манбаи: http://www.ca-irnews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: