Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 12:36, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ– 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Мулоқот давомида вазирлар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, баъзи халқаро ва минтақавий масалалари юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Учрашув давомида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларнинг кун тартиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, 23-24-май кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Олдин хабар қилингани каби, ШҲТ ТИВК йиғилишида саммитининг кун тартиби лойиҳасини ҳамда давлат раҳбарлари қўл қўйиши режалаштирилаётган ҳужжатларни маъқуллашлари лозим. Ташкилотни кенгайтириш нуқтаи назаридан ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мўлжалланмоқда. Вазирлар Ҳиндистон ва Покистонга ШҲТнинг тўлиқ аъзолигини бериш бўйича ушбу давлатларнинг ваколатли вакиллари билан олиб борилаётган музокара жараёнини кўриб чиқишади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: