Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегараолди туманларида яшовчи фуқароларнинг қўшни мамлакат ҳудудида бўлиши соддалаштирилди

Дата: 14:53, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Тожикистон Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти чегараолди туманлари аҳолиси учун визаларни бекор қилди. Улар энди “Ойбек” пости орқали ўтиб, қўшни мамлакатда 5 кунгача бўлишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон 24” телеканалининг маълумотига кўра, Янги тартиб 10 февралдан бошлаб жорий этилган.

Шундай қилиб, Ангрен ва Бекобод шаҳарлари, Тошкент вилоятининг Бекобод, Пскент, Оҳангарон ва Бўка туманлари аҳолиси Тожикистонда беш кунгача визасиз боришлари мумкин. Ўзбекистонга эса Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Бобожон Ғофуров, Матчин ва Ашт туманлари аҳолиси визасиз ўтишлари мумкин бўлади.

Сурат манбаи: https://www.law.com/sites/almstaff/2017/04/18/will-law-schools-ll-m-programs-suffer-from-trumps-america-first-stance/

Янгилик билан ўртоқлашиш: