Ўзбекистон ва Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиши барча қолган масалаларнинг ҳал қилинишининг гаровидир

Дата: 17:00, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон ва Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиши барча қолган масалаларнинг ҳал қилинишининг гаровидир, деб ҳисоблайди.

“Ўзбекистон томони мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантиришга улкан қизиқиш билдирмоқда”, – деди Р.Азимов сешанба куни икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро ўзбек-тожик комиссиясининг (ҲАК) учинчи йиғилишини оча туриб.

Унинг сўзларига кўра, “икки мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва ҳамкорлиги – сиёсий, маданий-гуманитар, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги қолган барча масалаларнинг ҳал қилинишининг гаровидир”.

“Фақат иқтисодий ҳамкорлик ўтган йилларда муносабатларимизда пайдо бўлган масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради. Биз анчадан бери учрашганимиз йўқ. ҲАК сўнгги йиғилиши 2009 йил 18 февралда Душанбеда ўтказилган”, – деб таъкидлади Р.Азимов.

Ўз навбатида, тожик делегациясига бошчилик қилаётган Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид ҳам икки мамлакат ўрасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳақида гапирди.

У мазкур иш икки мамлакат ўртасида виза режимини соддалаштиришга кўмаклашган бўлар эди, деб таъкидлади.

“Биз ушбу масалани ҳал қилувчи ишлардан бири деб биламиз”, – деди тожик делегацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Тошкентда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро ўзбек-тожик комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми $160 млнни, 2015 йилнинг январ-апрелида $49,2 млнни ташкил қилган.

Ўзбекистонда тожик фирма ва компаниялари иштирокидаги 18 қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: