Ўзбекистон ва Тожикистоннинг собиқ фуқароси бўлган 948 этник қирғизлар Қирғизистон фуқаролигини олдилар
Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев “Қирғиз Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳақида” ва “Қирғиз Республикаси фуқаролигидан чиқариш ҳақида”ги қарорларга имзо чекди. Қарорлар матни ҚР президенти сайтида жойлаштирилган, деб ёзади КирТАГ.
948 этник қирғизларни Қирғиз Республикаси фуқаролигига қабул қилишга доир тўрт қарор имзоланган. Уларнинг кўпчилигини тарихий ватанига қайтган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг собиқ фуқаролари ташкил қилади.
Шунингдек, 452 кишининг Қирғиз Республикаси фуқаролигидан чиқариш ҳақида ҳам қарор имзоланган.


