Ўзбекистон ва Туркия $3,5 млрдлик келишувлар имзоладилар
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 26 октябр куни Ўзбекистон ва Туркия $3,5 млрдлик келишувлар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Келишувларга икки мамлакат ишбилармон доираларининг Истамбулда бўлиб ўтган бизнес-форумида эришилди.
“Тузилган шартномалар доирасида йирик энергетика объектлари ва йўл инфратузилмаларини қуриш, тўқимачилик маҳсулотлари, электр жиҳозлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва агросаноат тармоғида замонавий саноат ва логистика марказлари ташкил этиш соҳаларида 30 ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон президентининг матбуот хизматида.
Шунингдек, яқин йилларда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини $3-4 млрдга етказиш бўйича келишувга эришилди, бу эса икки давлат ишбилармонларига кенг имкониятлар туғдиради.
“Очиқ ва амалий руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Туркиянинг молия ташкилотлари, фирма ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди, томонларни қизиқтирган аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Инвесторлар ва йирик компаниялар билан тўғридан-тўғри алоқаларга қулай шароит яратилаётгани, мамлакатимизда Туркия бизнес маркази ташкил этилади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.