Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР ТИВ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Бу келишувга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи дорасида эришилди.
“Томонлар тадқиқот ва ишланмалар олиб бориш, сувни тежаш инноватсион технологияларини жорий қилиш ва бошқа тегишли соҳаларда илғор тажриба алмашиш орқали сув ресурслари бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш истагини билдирдилар”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, томонлар қишлоқ хўжалиги секторида яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонлик экспертлар учун Туркияда ўқув дастурларини ташкиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва маҳсулотларининг ўзаро савдосини кенгайтиришга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, ўрмон хўжалиги ва чўлланишга қарши курашиш соҳаларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамизки, 29 апрель – 1 май кунлари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.
Сурат манбаи: http://wago.co.uk/work/waterinnovation/


