Ўзбекистон ва Туркия президентлари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирдилар
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 1 май куни Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғонлар Бухоронинг диққатга сазовор жойларин кўздан кечирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон раҳбари матбуот хтзматининг маълумотларига кўра, давлат раҳбарлари Арк қўрғони ва Пойи Калон мажмуига ташриф буюрдилар.
“Бухоро шаҳридаги ушбу қадимий қалъа халқимизнинг бой тарихи, маданияти, этнографияси, хорижий давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларидан гувоҳлик беради”, - дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Икки давлат раҳбарлари Арк-вилоят ўлкашунослик музейи билан танишди, бу ердаги ноёб осори-атиқаларни кўздан кечирдилар.
“Президентлар Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишдилар. Мамлакатимиздаги энг қадимий ва йирик жомеъ масжидларидан бири бўлган Масжиди Калонни ҳам зиёрат қилдилар”, - деб таъкидланади хабарда.
Олий мартабали меҳмон Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида зардўзлик, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
Шундан кейин қайд этилишича, Сайилгоҳ кўчаси, Тоқи заргарон мажмуасида намойиш этилаётган маҳсулотлар, бозор ва расталар Бухоронинг қадимий ҳунармандлик анъаналарини акс эттирди.
Эслатиб ўтамизки, 29 апрель – 1 май кунлари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/01/poi-kalyan/


