Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 зиёд ҳужжатлар имзоланди

Дата: 12:11, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 зиёд ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев ва президент Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.

“Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди”, - дейилади хабарда.

Шундай кейин маълум қилинишича, бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати $3 млрдга тенг битимлар имзоланиши кутилган эди.

 

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/29200780.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: