Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм шартномаси кучга кирди

Дата: 17:31, 05-08-2019.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги туризм шартномаси кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 1 август куни Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 25 октябрдаги туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди", - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, келишувнинг имзоланиши ўз фуқароларини илм-фан, ижтимоий тараққиёт, маданият, табиат ва диққатга сазовор жойлар, шунингдек, халқларнинг тарихий обидалари ва маданий анъаналари соҳасидаги ютуқлар билан таништириш учун туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

"Шартномага мувофиқ, томонлар халқаро конференциялар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВ нашрларини ташкил этиш орқали "Буюк Ипак йўли" ва қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини кабиларни илгари суришга ёрдам беради", – дейилади хабарда.

Шунингдек, шартномада туризм тармоғи корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш назарда тутилмоқда.

Сурат манбаи: ca-irnews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: