Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар алмашиш ҳажми ўтган йили 8% ўсди

Дата: 09:39, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Номиқ Гюнер Эрпул Тошкентда матбуот анжумани ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбек-турк савдо иқтисодий алоқалари, салоҳияти даражасида бўлмасада, тўхтовсиз ривожланмоқда. 2013 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми
$1,25 млрдга етди ва 2012 йилдагига қараганда 8% ўсди”, - дея қайд этди Номиқ Гюнер Эрпул.
Туркия элчисининг сўзларига кўра, бугунда Ўзбекистонда турк компаниялари билан тузилган 450 корхона ишламоқда. Улар томонидан киритилган $1 млрдлик инвестициялар Ўзбекистон иқтисодиётига йилига $300 млн экспорт даромади келтирмоқда. Бу корхоналарда 50 минг киши меҳнат қилмоқда.
Жами, турк пудратчи компаниялари 1991-2013 йиллар орасида $2 млрдлик ишларни бажаришган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: