Ўзбекистон ва Туркия савдо келишувини имзолаш шартларини муҳокама қилди

Дата: 17:10, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркия савдо келишувини имзолаш шартларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

15-мартда Истанбулда Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида республика Ташқи савдо вазирлигининг вакиллари Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги шартномалар бошқармаси бош директори М.Ишкин билан учрашув ўтказдилар

ТСВ матбуот хизмати маълумотига кўра, икки томонлама имтиёзли савдо битимини имзолаш шартлари муҳокама қилиниб, агар у имзоланса, ҳар икки давлат бир-бирига янақа қулай режим тақдим этиш, хусусан, божхона божларини пасайтириш ва бошқа имтиёзларни тақдим этиш имкониятлари пайдо бўлади.

Учрашув давомида 2018-йилнинг апрел ойида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томонининг таклифига биноан, 2018-йилнинг март ойи якунида, Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан консультациялар ўтказиш учун ташриф буюриши режалаштирмоқда   

Сурат манбаи: из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: