Ўзбекистон ва Туркия солиқ маъмурчилиги соҳасида тажриба алмашадилар

Дата: 14:14, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг делегацияси Анқара шахрида ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДСҚдан маълум қилишларича, ташриф Туркия Xалқаро ҳамкорлик агентлиги (ТИКА) билан эришилган теxник ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилди.

Ташриф Туркия Xалқаро ҳамкорлик агентлиги президентининг Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган эди.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Туркиянинг солиқ қонунчилиги ва маъмурчилиги соҳасидаги тажрибасини уни кейинчалик Ўзбекистонда қўллаш учун ўрганишдан иборат бўлди.

Учрашувлар Туркиянинг Даромадлар бўйича бошқармасининг етакчи мутаxассислари иштирокида ўтказилиб, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги билан боғлиқ тақдимотлар намойиш қилинмоқда. Шу билан бирга, туркиялик ҳамкорлар мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги тажрибаси билан таништирилиб, бу борада қизғин муҳокамалар олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.erkak.uz/uz/ozbekiston-va-turkiya-ozaro-tovar-aylanmasi-hajmini-2-3-marotaba-oshiradi/

Янгилик билан ўртоқлашиш: