Ўзбекистон ва Туркия ТИВлари 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладилар
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли билан учрашди, деб хабар қилади чоршанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи раунди доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2016 йил 17-18 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия президентлари иштирокида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар”, - дейилади матбут хизмати хабарида.
Таъкидланишича, бўлиб ўтган батафсил фикр алмашинуви ўзаро мақбул соҳалардаги Ўзбекистон-Туркия мулоқотини янада ривожлантириш учун томонларда улкан салоҳият ва қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди. “Кўриб чиқилган деярли барча масалалар юзасидан позициялар ўхшаш ва мувофиқлиги қайд этилди”, - дейилади хабарда.
Учрашувда долзарб халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
“Музокаралар якунларига кўра вазирлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолашди ва Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари учун баёнот беришди”, - деб хулоса қилинади хабарда.