Ўзбекистон ва Туркия йўловчи ва юкларнинг халқаро автомобил ташувига доир келишув имзолайдилар

Дата: 11:45, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Тошкентда Халқаро автомобил алоқаси масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида йўловчи ва юкларнинг халқаро автомобил ташувига доир келишув лойиҳаси бўлди. Муҳокама якунлари бўйича томонлар келишувнинг якуний варианти юзасидан бир тўхтамга келдилар ва бўлажак тадбирлар доирасида уни имзолашга тайёргарлик кўриш ҳақида келишиб олдилар”, - деб таъкидлашди Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Комиссиянинг кейинги мажлиси Туркияда бўлиб ўтади. Унинг айнан қачон ва қаерда ўтказилиши дипломатик каналлар бўйича келишилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: