Ўзбекистон ва Туркманистон қатор иккитомонлама хужжатларни имзоладилар

Дата: 12:12, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 23-24 октябр кунлари Туркманистонга расмий ташрифи доирасида қатор иккитомонлама хужжатлар имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи ўртасида ҳамкорликка оид келишув, Туркманистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон ташқи иқтисоий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари ўртасида ҳамкорликка доир меморандум имзоланди. Сўнгги хужжат икки мамлакат ўртасида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси воситалари етказиб беришга йўналтирилган. Бундан ташқари, икки мамлакат ТИВлари 2015-2016 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини ҳам тасдиқладилар”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Томонлар, шунингдек, Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам дастури учинчи фазасини самарали амалга ошириш бўйича Биргаликдаги ҳаракатлар режасини ҳам имзоладилар.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Орол денгизи ҳавзаси мамлакатлари ёрдам дастурига $8,5 млрд. маблағ йўллаш режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: