Ўзбекистон ва Туркманистон чегара демаркация лойиҳасини тайёрладилар

Дата: 13:41, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон томонидан чегара демаркация лойиҳаси тайёрладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 29 апрелдан 5 майгача Урганчда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

“Музокаралар чоғида асосий давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда Давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида делегация раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли баённомага имзо чекдилар.

Сурат манбаи: centralasian.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: