Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида янги талаблар жорий этилмоқда

Дата: 18:06, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Туркманистон элчихонаси маълумотига кўра, 2017 йилнинг 15 февралидан бошлаб мамлакатга олиб кирилган товарларни эркин муомала божхона режимига ёки вақтинчалик сақлашга қўйишда қўшимча талаблар жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Эндиликда юк божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи хужжатлар билан бирга жўнатиш мамлакатида расмийлаштирилган божхона декларацияси нусхасини тақдим этиш ҳам талаб қилинади.

Бу ҳақида Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабар бермоқда.

“Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон халқаро автомобиль юк ташувчиларини юқорида келтирилган янги талабларни эътиборга олиш кераклигини сўрайди”, - дейилади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: