Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида янги темирйўл станцияси ишга туширилди

Дата: 17:38, 28-05-2019.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида янги темирйўл станцияси ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш, транзит юк ташиш, чегарадаги вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида янги "Сурхонобод" станцияси ишга туширилди. Тантанали очилиш маросимида ушбу янги давлатлараро мамлакатларни бир-бирига боғлайдиган (ДМББ) "янги дарвоза" ролини ўйнаши алоҳида таъкидланди”, - дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, шу кунгача Ўзбекистоннинг жанубий қисмида транзит ташишлар Туркманистон ҳудудида жойлашган "Болдир" станцияси орқали амалга оширилди. Энди юк ташиш бўйича экспорт-импорт операциялари янги станцияда хизмат кўрсатади.

"Бу ерда барча шароитлар яратилган. Шу жумладан, давлат чегараларини кесиб ўтадиган темир йўл участкаларида божхона ва бошқа назорат турларини амалга оширилади", - дейилади хабарда.

«Boshtransloyiha», АЖ мутахассислари томонидан бунёд этилган янги темир йўл станцияси "Термиз махсус қурилиш"унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди. Бу ерда 34 минг куб метр қазиш ишлари амалга оширилди, қарийб 4 км. га яқин темирйўл қисми махсус панжаралар билан ўралди.

"Сурхонобод" ДМББ икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш, экспорт-импорт хизматларини кўпайтиришда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, станция кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Бироқ, энг муҳими, бу мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: