Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишларни давом эттирадилар
Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – 26-март – 1-апрел кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари биргаликда олиб борилган топографик ва геодезик ишларнинг натижаси кўриб чиқилди ва 2018-йилга мўлжалланган режа дастури асосида уларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади хабарда.
Учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтди. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/28264939.html