Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилдилар
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 24-30-октябр кунлари Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чагарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
“Учрашув дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида ўтди. Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Сурат манбаи: https://habartm.org