Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди

Дата: 11:31, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари Нукусда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

"Тадбир давомида томонлар демаркация бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни ўқиб чиқдилар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича комиссия асдиғига топширишга келишиб олдилар", - дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, учрашувда қўшма чегарада аэрофотосъемик ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари томонидан баённома имзоланди.

 

Сурат манбаи: ic24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: