Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки мамлакат санъат усталари иштирокидаги концертни томоша қилдилар

Дата: 11:49, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди, унда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этдилар, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликда концертлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этмоқда, турли танлов ва мусобақаларда қатнашмоқда. 2016 йил ноябрда мамлакатимизда Туркманистон маданияти кунлари, 2017 йил ноябрда эса Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди. Юртимизда туркман миллий маданият марказлари, қўшни мамлакатда ўзбек миллий маданият марказлари ташкил этилган. Ўзбеклар ва туркманларнинг ўз тили, маданиятини бойитиши учун барча шароит яратилган”, - дейилади хабарда.

Концертда ўзбек ва туркман тилида куй-қўшиқлар ижро этилди. “Бу халқларимизнинг азалий қардошлиги, маданий яқинлигини яна бир бор намоён этди, икки мамлакатнинг мумтоз ва замонавий санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди”, - деб якунланади хабарда.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/society/glavi-uzbekistana-i-turkmenistana-prinyali-uchastie-v-kontserte

Янгилик билан ўртоқлашиш: