Ўзбекистон ва Туркманистон савдо уйлари ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар

Дата: 17:20, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон савдо уйлари ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ушбу келишувга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилди. Шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва идоралари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

“17 та келишув доирасида Туркманистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида битим ҳам имзоланди. Ҳужжат тадбиркорларга икки мамлакат ҳудудида савдо уйларини ташкил этишда кўмаклашишни назарда тутади”, - дейилади хабарда.

“Туркманистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форум натижалари икки мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтириш учун улкан имкониятларни тақдим этади. Савдо уйларининг очилиши савдо ҳажмини янада оширишга ёрдам бериб,  Ўзбекистон ҳамда Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун шароит яратади”, - деб иқтибос келтиради ТСВ вазир Жамшид Ходжаевнинг сўзларидан.

Савдо уйлари маҳаллий харидорлар учун реклама майдончаси бўлиб хизмат қилади, чакана ва кичик улгуржи савдога йўл очади, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва консалтинг хизматларини кўрсатишга имкон бериши таъкидлаб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.

Сурат манбаи: https://kun.uz/99808019

Янгилик билан ўртоқлашиш: